Тошкент шаҳри жамоаси Президент кубогини қўлга киритди
Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида олимпия спорт тури таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги баҳслари мамлакатимизда ушбу спорт йўналишида шуғулланиб келаётган ёшлар учун чинакам спорт байрами кўринишини олди.
Икки кунлик шиддатли мусобақалар давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган 200 нафардан зиёд таэквондочи ёшлар ўз истеъдодини намойиш этишди. Муросасиз баҳслар якунида умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри жамоаси 1-ўринни эгаллади ва Президент кубоги билан тақдирланди. Кейинги ўринлар Тошкент вилояти ҳамда Фарғона вилояти жамоаларига насиб этди.
Т. Рўзиев, ЎзА