Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳри велоспортчилари хотира турнирида ғолиб бўлди
13:49 / 2024-03-26

Тошкент вилоятида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича эркаклар, ёшлар, аёллар ва ёш қизлар ўртасида "Х.Тухфатуллин республика хотира турнири» ўтказилган эди.

Турнирда Тошкент шаҳри спортчилари барча йўналишларда 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 7 та медаль қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи поғона эса Тошкент вилояти жамоасига насиб этди. Ушбу жамоа вакиллари 1 тадан кумуш ва бронза медалига сазовор бўлди. Медаль жамғаришда Наманган ва Самарқанд жамоалари учинчи ўриндан жой олди. Улар ҳисобида биттадан кумуш медаль бор.  

Эслатиб ўтамиз, "Х.Тухфатуллин республика хотира турнири»да мамлакатимизнинг турли нуқталаридан жами 168 нафар велоспорт устаси иштирок этди.  

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА