Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳри ва вилоятларда уй-жой ижарасининг ўртача нархи маълум қилинди
10:37 / 2022-10-12

Давлат солиқ қўмитаси хабар беришича, жорий йил 1 октябрь ҳолатига уй-жой ижараси бўйича 96 мингдан ортиқ расмий битим рўйхатга олинган.

Тошкент шаҳрида расмий ижара битимлари ойига ўртача 1 миллион сўмдан тузилмоқда. Энг қиммат сегментда – ойига 5 миллион сўмдан ортиқ суммада 255 та ижара битими тузилган. 

Вилоятларда расмий ижара битимларининг ўртача суммаси ойига 630 минг сўмдан 977 минг сўмгачани ташкил этган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, солиқ солиш мақсадида жорий йилда кўчмас мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 кв. метр яшаш майдони,  Тошкент шаҳрида – 15 500 сўм, Нукус ва вилоят марказларида эса 9 500 сўм, бошқа аҳоли пунктларида – 4 000 сўм этиб белгиланган. 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар таркибига киради ва 12 фоиз ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади. Турар-жойларни талабаларга ижарага берган фуқаролар ушбу даромади учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўламайди.   

Ш.Маматуропова, 
ЎзА