Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳри делегацияси III Минск ёш давлат хизматчилари форумида
15:38 / 2025-12-13

Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси Беларусь Республикаси пойтахти — Минск шаҳрида III Минск ёш давлат хизматчилари форумида иштирок эди.

Форум аввалида “Минск — қаҳрамон шаҳар” стеласи пойига гул қўйиш маросимида иштирок этиб, Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этди.

Форум турли мамлакатлардан давлат бошқаруви соҳасидаги ёш мутахассисларни тажриба алмашиш, замонавий тенденцияларни муҳокама қилиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида бирлаштирди.

Форум давомида ёш мутахассислар давлат бошқаруви тизимидаги карьера имкониятларини муҳокама қилди, тажриба алмашди ҳамда халқаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олди.

Тошкент шаҳри делегацияси муҳокамаларда фаол иштирок этиб, Тошкент шаҳрининг кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш борасидаги тажрибасини тақдим этди.

Гулноза Бобоева, ЎзА