English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳар жиноят судларида ўтган йил 115 нафар шахс оқланди
14:41 / 2025-02-06

Тошкент шаҳар судида пойтахт судларининг 2024 йилги фаолияти якунлари муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан 12 минг 38 нафар шахсга нисбатан 9 минг 886 жиноят иши кўриб тамомланган. 115 нафар шахсга нисбатан оқлов қарорлари чиқарилган, 2 минг 577 ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.  

Жиноят оқибатида етказилган 412,3 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 1 минг 124 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган, 1 минг 196 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.  

[gallery-21625]

Одил судловни амалга оширишда жамоатчиликнинг кафиллиги асосида жами 25 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қонунда назарда тутилганидан кўра енгилроқ жазолар тайинланган. 226 нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроқ жазо билан алмаштирилган, 2 минг 798 нафар шахс муддатидан илгари жазо (қамоқ)дан озод қилинган.  

Тошкент шаҳар ва жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан 113 минг 128 нафар шахсга нисбатан 95 минг 908 маъмурий иш кўриб чиқилган. Тамомланган ишлар бўйича 84 минг 460 нафар шахсга нисбатан қарор чиқарилган, 28 минг 668 нафар шахсга нисбатан ишлар тугатилган.  

Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан жами 287 минг 216 иш ҳал қилинган. Кўрилган ишларнинг 67 минг 580 таси фуқаролик ишлари, 195 минг 838 таси суд буйруқлари, 23 минг 649 таси материал ва 149 таси ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари билан боғлиқ ишлардан иборат бўлган.  

Тошкент шаҳар иқтисодий судларига ҳисобот даврида жами 135 минг 994 даъво аризаси ва аризалар келиб тушган. Шундан 128 минг 810 таси иш юритишга қабул қилиниб, 124 минг 964 таси кўриб чиқилган, 119 минг 589 таси бўйича даъво талаби қаноатлантирилган. 2 минг 823 таси бўйича даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. 968 таси бўйича иш юритиш тугатилган. 1 минг 584 даъво аризаси (ариза) кўрмасдан қолдирилган. Кўрилган ишлар сони ўтган йилга нисбатан 58,03 фоизга кўпайган.  

Тошкент шаҳар маъмурий судларининг биринчи инстанциясига 3 мингдан ортиқ ариза (шикоят)лар келиб тушган. Шундан 265 тасини қабул қилиш рад этилган, 246 ариза (шикоят) қайтарилган. 2 минг 480 таси иш юритувига қабул қилиниб, кўриб тамомланган. Шунингдек, 31 иш материал тартибида кўрилган.    

Тамомланган 2 минг 480 ишнинг 1 минг 51 таси қаноатлантирилган, 947 таси рад қилинган, 319 таси иш юритишдан тугатилган ва 163 таси кўрмасдан қолдирилган.  

Маъмурий судлар томонидан 472 хусусий ажрим чиқарилган. Шундан 24 хусусий ажрим бўйича мансабдор шахсларга интизомий жазо чоралари қўлланилган.  

Н.Абдураимова,  

Р.Назарматов (сурат),  

ЎзА