Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳар судлари томонидан ўтган йилда 152 нафар шахс оқланди
09:45 / 2024-02-08

2 минг 193 ҳолатда тергов органлари томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилди.

Бу рақамлар пойтахт судларининг 2023 йилдаги фаолият якунлари ҳамда одил судловни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжуманида қайд этилди.    

Тадбирда 2023 йилда кўрилган жиноят, фуқаролик, иқтисодий ҳамда маъмурий ишлар, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг таҳлили, ҳуқуқий тарғибот ишлари ҳамда соҳага оид бошқа маълумотлар очиқланди.  

Тошкент шаҳар суди раиси Э.Хўжақулов кейинги йилларда одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этувчи қонун ҳужжатлари қабул қилинганини таъкидлади.    

Тошкент шаҳар судлари томонидан 2023 йил давомида 11 минг 156 нафар шахсга нисбатан 9 минг 231 жиноят иши кўриб тамомланган.  

Судлар томонидан 2023 йил давомида жами 152 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилган, 2 минг 193 ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.  

Жиноят оқибатида етказилган 384,1 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 1 минг 189 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 1 минг 420 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.  

Тошкент шаҳар иқтисодий судларига ҳисобот даврида жами 88 минг 861 даъво аризаси ва аризалар келиб тушган. Шундан 79 минг 265 таси иш юритувига қабул қилинган. 79 минг 73 таси кўриб чиқилиб, 67 минг 772 таси бўйича даъво талаби қаноатлантирилган. 8 минг 33 таси бўйича даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. 1 минг 99 таси бўйича иш юритиш тугатилган.  

Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан эса 163 минг 287 иш ҳал қилинган. Кўрилган ишларнинг 36,6 фоизи фуқаролик ишлари, 53,3 фоизи суд буйруқлари, 10 фоизи материал ва 0,09 фоизи ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари билан боғлиқ ҳал этилган ишлар.  

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.    

Норгул Абдураимова, ЎзА