Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳар суди ёшларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга кўмаклашади
13:26 / 2026-02-04

Тошкент шаҳар суди Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университети ва Тошкент давлат транспорт университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Мазкур олий таълим даргоҳлари билан тузилган  меморандумлар орқали ёшларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга кўмаклашилади.  

Миллий университет билан имзоланган ҳужжатда юридик психология устувор аҳамият касб этади. Яъни, оилалардаги психологик муҳит, ёшлар психологиясига доир асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш, айни жараёнда норматив-ҳуқуқий, методик ва таҳлилий хусусиятга эга маълумотларни алмашиш, суд процессларида психологик муҳит муаммолари, уларнинг илмий ечимлари  ва бошқа қатор масалаларда фаол ҳамкорлик қилинади.  

Ҳамкорлик доирасида патентшунослик, бизнес ҳуқуқи, психология фанлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги эҳтимолий номувофиқликлар ва ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш учун конференция, семинар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

Тошкент давлат транспорт университети билан имзоланган меморандумда ушбу олий ўқув даргоҳининг Халқаро оммавий ҳуқуқ кафедраси билан ҳамкорлик назарда тутилган. Бунда юқори малакали кадрлар тайёрлашда назария ва амалиёт уйғунлигига алоҳида эътибор қаратилади.  

Шу мақсадда пойтахтнинг туман ва туманлараро судларида талабалар амалиёти, уларнинг очиқ суд мажлисларидаги иштироки, қонунчилик техникаси, суд ишларида далилларга ҳуқуқий баҳо беришнинг хос жиҳатлари ва бошқа қатор мавзуларда судьялар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилади.

Ҳужжатда Тошкент шаҳар судларида  қайд этилган кафедра профессор-ўқитувчиларининг амалий стажировкасини йўлга қўйиш, таълим ва тадқиқот учун зарур ўқув-методик адабиётларни тайёрлаш ҳамда биргаликда нашр этиш  каби масалалар ҳам ўрин олган.  

Н.Абдураимова, ЎзА