Тошкент шаҳар ҳокимлигида Тунис делегацияси билан учрашув
Пойтахт ҳокимлигида Тунис делегацияси билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов бошчилигидаги ҳокимлик вакиллари ҳамда Тунис томони делегацияси иштирок этди.
Музокаралар давомида қурилиш ва жамоат ишлари соҳасида замонавий ёндашувларни жорий этиш, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, мутахассислар ўртасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда бошқа истиқболли ҳамкорлик йўналишларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашди.
Бундай учрашувлар мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ютуқларни янада такомиллаштириш имконини бириши билан ҳам аҳамиятли.
Шербек Исломов, ЎзА