Бугун, 18 февраль куни кучли қор ёғиши, у камида 12 соат давом этиши кутилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёғингарчилик ҳажми икки ойлик меъёрдан ошади.
Шу муносабат билан биз сиздан заруратсиз уйдан чиқмасликни, шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишни минималлаштиришга ҳаракат қилишни ва ҳаракатланиш учун жамоат транспортидан фойдаланишни сўраб қоламиз дейилади, Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек:
— Қор ва муз массалари тушиши мумкин бўлган кўп қаватли бинолардан сақланиш;
— Қулоқчин таққан ҳолда ташқарига чиқмаслик;
— Автомобилларни кўп қаватли бино ва иншоотлар, шунингдек, дарахтлар тагида қолдирмаслик;
—Электр ёки газ таъминотида узилишлар юзага келган тақдирда Марказий диспетчерлик хизматининг 1055 рақамига ёки Телеграм орқали мурожаат қилиш сўралган.
Таъкидланишича, қор ёғиши оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш учун ҳокимлик хизматлари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар шай ҳолатда.
ЎзА