Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Беларусда фахрий профессор илмий унвони билан тақдирланди
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султонованинг Беларусь Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида делегация аъзолари Беларусь миллий техника университетининг 105 йиллик юбилей тадбирларида иштирок этди.
Юбилей муносабати билан ўтказилган “Иқтисодиёт ривожида илмий-технологик тенденциялар ва келажак кадрларини тайёрлаш” мавзусидаги халқаро форумда икки давлат олима аёллари ўртасида илмий-таълимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро манфаатли форумлар ташкил этиш, илмий унвон ва малака ошириш жараёнларида қўшма ташаббусларни йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди.



Форум доирасида университет ривожи ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун профессор Шаҳноза Султонова Беларусь миллий техника университетининг “Фахрий профессори” илмий унвони билан тақдирланди. Томонлар келгусида ҳам ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА