Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тошкент шаҳар ҳокими кубоги”: 9 нафар шахматчи етакчи
14:04 / 2024-12-18

Бугун, 18 декабрь куни пойтахтимиздаги “Ренессанс кино уйи”да шахмат бўйича “Тошкент шаҳар ҳокими кубоги” мусобақаларининг 4-тур баҳслари бўлиб ўтади.

Соврин жамғармаси 300 миллион сўмдан иборат турнирнинг “Masters” гуруҳида 2,5 очко жамғарган шахматчиларимиздан Муҳаммадзоҳид Суяров 4-турда қора доналарда ҳиндистонлик Сетҳураман билан, Саидакбар Саидалиев қора доналарда Тимур Гареев билан куч синашади.   

Айтиш лозим, шахматчилар турнирда ўз рейтинг даражалари бўйича 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда иштирок этмоқда. 

Ортда қолган 3 та тур натижаларига кўра, “Masters” гуруҳида 52 нафар шахматчи дона сураётган бўлса, уларнинг 9 нафари 2,5 тадан очко жамғариб, ғолибликка даъвогарлик қилмоқда.   

Мамлакатимиз шахматчиларидан Тоҳир Воҳидов, Улуғбек Тиллаев, Баҳром Баҳриллаев, Абдумалик Абдусалимов, Руслан Ниёзметов, Ҳумоюн Бекмуродов,  Акбарали Абдуҳакимов ҳисобида 2 очкодан мавжуд.   

Эслатиб ўтамиз, 22 декабрга қадар давом этадиган “Тошкент шаҳар ҳокими кубоги” баҳсларида 15 та давлатнинг 400 нафарга яқин шахматчилари қатнашмоқда.   

Т.Рўзиев, ЎзА