Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Toshkent shahar ETK” AJ: бугун Сергели туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади
09:59 / 2019-11-20

“Toshkent shahar ETK” AJ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.


Бугун 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманига қарашли 0,4-10 кВ ТП 4048-сонли трансформатор пунктида режали мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, тумандаги 5-мавзе “Ўзгариш” маҳалласидаги 42, 43, 44, 45, 46 ва 47-сонли кўп қаватли аҳоли хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 12:00 кадар вақтинчалик ўчирилади.

Ушбу мавзенинг Қўйлиқ 5-мавзесидаги “Маданият” маҳалла ҳудудига қарашли 0,4-10 кВ ТП 2962-сонли трансформатор пунктида режали мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, 6, 7, 8 ва 9-сонли кўп қаватли турар жой биноларида ҳамда 147-сонли МТМда электр энергияси соат 13:00 дан 17:00 кадар вақтинчалик ўчирилади.

“Toshkent shahar ETK” AJ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

“Toshkent shahar ETK” AJ 
Матбуот хизмати