Тошкент шаҳрида яна 24 нафар бемор соғайди, улар орасида 2 нафар чақалоқ ҳам бор
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан бир йўла 24 нафар бемор буткул соғайди.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан бир йўла 24 нафар бемор буткул соғайди.
Улардан 5 нафари Туркиядан Истамбул – Тошкент йўналишида, 4 нафари Россиядан Москва – Тошкент йўналишида чартер рейслар орқали келишган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 15 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.
Энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, 11 ойлик ва 1 ёшли чақалоқлар ҳам бор.
Ушбу клиникада шу пайтга қадар 63 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 87 нафарга етди.
Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 958 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.