Тошкент шаҳрида яна 24 нафар бемор соғайди
Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 24 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 24 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 9 нафари касалликни коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. 2 нафар фуқаро Шаржа-Тошкент йўналишидаги чартер рейсда БААдан олиб келинган, 12 нафар фуқаро Тожикистондан келган ва 1 нафари узоқ масофага қатновчи юк автомашина ҳайдовчиси бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали келган. Уларнинг барчаси карантинга олинган ва коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 709 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 733 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2245 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.