Тошкент шаҳрида 9 нафар бемор тузалди, соғайганлар 1556 нафарга етди
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 459 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 468 нафарга етди.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 6 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 3 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида соғайганларнинг 3 нафари Россиядан чартер рейсда юртимизга келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан тузалганларнинг 2 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. 1 нафариҚозоғистон Республикасидан келган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси аниқлангач, шифохонага ётқизилган.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 459 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 468 нафарга етди.
Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1556 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.