Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалди, 3 ёшли эгизаклар ҳам бор
Бугун пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Бугун пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Тузалганнинг 15 нафари чет элдан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморларнинг энг ёши кичиги 3 ёшли эгизаклардир.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 733 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 751 нафарга етди.
Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2293 нафарни ташкил қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.