Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳрида 16 нафар бемор тузалди, 81 ёшли отахон ҳам
15:24 / 2020-05-01

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 16 нафар бемор буткул соғайди.


Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 16 нафар бемор буткул соғайди. Улар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайганларнинг 6 нафари Россия Федерациясидан Қозоғистон Республикаси орқали юртимизга келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. 10 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг энг ёши каттаси 81 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда. 

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 364 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 380 нафарга етди. 

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1175 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.