Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳрида 13 нафар бемор тузалди, соғайганлар 1800 нафардан ошди
16:04 / 2020-05-09

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 548 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 561 нафарга етди.


Пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 6 нафар, жами 13 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитация кузатилди.

Тузалганларнинг 10 нафари хориждан келган ва касаллик аниқлангач карантинга олинган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 548 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 561 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1803 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.