Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳрида 13 нафар бемор соғайди, улар орасида 2 ёшли бола ҳам бор
15:30 / 2020-05-02

Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 13 нафар бемор буткул соғайди.


Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 13 нафар бемор буткул соғайди. Улар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайганларнинг 6 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 7 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг энг ёши кичиги 2018 йил туғилган.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 380 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 393 нафарга етди. 

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1242 нафарни ташкил этмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.