Тошкент шаҳри дезинфекция қилинмоқда
Бугун, 28 март кунидан эътиборан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда коронавирус тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари янада кучайтирилди.
Бугун, 28 март кунидан эътиборан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда коронавирус тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари янада кучайтирилди.Махсус техникалар ёрдамида шаҳар кўчалари, одамлар гавжум бўладиган жамоат жойлари, савдо марказлари, давлат идоралари ва ташкилотлари атрофи ҳамда пойтахтга кириш ва чиқиш постларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.