Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига 150 та замонавий “Ford” реанимобили топширилди
16:54 / 2020-01-10

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.


Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Аҳолига шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш замонавий тиббиётнинг муҳим йўналиши саналади. Мамлакатимизда бу йўналишда яратилган замонавий тиббиёт тизими йилдан-йилга такомиллашмоқда. Кейинги уч йил мобайнида бу соҳани ривожлантириш бўйича Президентимизнинг қатор фармон ва қарорлари қабул қилиниб, мазкур тизимнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди. 

photo5242619789862612056.jpg

Тез тиббий ёрдам хизматининг махсус санитар автотранспорт парки ҳам янгиланди. 2017-2018 йиллар мобайнида Ўзбекистон тарихида биринчи марта 1500 та тез тиббий ёрдам хизмати учун янги ихтисослашган автомашина харид қилинди. Натижада бугунги кунда тизимда икки ярим мингга яқин замонавий тез ёрдам машинаси аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Тез тиббий ёрдам хизматига ажратилаётган маблағ ҳам бир неча баробар ошди. Жумладан, битта чақириққа тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишлатиладиган дори воситалари учун сарфланган маблағнинг дори воситалари бўйича нархи республика бўйлаб қарийб ўн баробарга ўсиб, 5 800 сўмга етди. Бундан ташқари, тез ёрдам бригадалари дислокацияси қайта кўриб чиқилиб, аҳоли яшаш пунктларига яқинлаштирилди.

photo5242619789862612064.jpg

Бугунги кунда 844 та қишлоқ оилавий поликлиникасида тез тиббий ёрдам таянч пунктлари ташкил этилган. Бунинг натижасида тез ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш радиуси 15-20 километрдан 8-12 километргача қисқарди. Эндиликда юртимизда ҳар 13 минг аҳолига битта махсус тез ёрдам машинаси хизмат кўрсатмоқда.