English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
17:47 / 2020-03-17

Дурдона Раҳимова 1989 йил 8 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2013 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Дурдона Раҳимова 1989 йил 8 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2013 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Узоқ йиллар давомида “Камалак” болалар ташкилоти раиси ўринбосари сифатида фаолият юритган. Рус ва инглиз тилларида сўзлаша олади. Оилали, бир нафар фарзанди бор.

Аввалги Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Элбек Шукуров Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари этиб тайинланган эди.