English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Тошкент – Сариосиё – Тошкент" йўналишида алоҳида йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди
13:17 / 2023-11-29

Ҳозирги кунда "Тошкент – Термиз – Сариосиё" йўналишида ҳар куни бир маротаба ҳаракатланадиган йўловчи поезди мавжуд бўлиб, у ажралмас таркиб билан ҳаракатланади. Ушбу поезднинг иккита йўналишда алоҳида қатновларини ташкил этиш эҳтиёжи пайдо бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ўтказилган тақдимотлар ва мулоқотлар жараёнида "Тошкент – Сариосиё † Тошкент" йўналишида алоҳида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилиши юзасидан топшириқлар берилган эди.  

Шу мақсадда йўловчи ташишлар сонини икки баробарга оширишга қаратилган «Тошкент – Сариосиё – Тошкент» йўналишида алоҳида йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди, дейилади "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ ахборот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, поезд 2023 йилнинг 10 декабрь санасидан ҳаракатни амалга оширади.  

 

Марҳабо МАДАМИНОВА,

ЎзА