Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент – Самара йўналишидаги йўловчи поезди ҳаракати қайта тикланди
19:29 / 2022-06-23

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги халқаро йўловчи поездлари қатнови 2020 йил март ойида коронавирус пандемияси сабаб тўхтатиб қўйилган эди. Россия 14 июндан бошлаб темир йўл орқали келаётган Ўзбекистон фуқароларининг киришига қўйилган чекловларни бекор қилди.

Шу муносабат билан 23 июндан бошлаб 5/6-сонли «Тошкент – Самара – Тошкент» йўналишида йўловчи поездининг ҳаракатланиши бошланди. Дастлабки поезд айни пайтда Тошкентдан Самарага жўнаб кетди.

Поездда шароитлар яхшиланган, ресторан менюлари янгиланди, йўловчиларнинг буюртмаларига қараб таомлар тайёрлаш учун барча шароитлар яратилган. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида планшет ва шахмат-шашкалар тарқатилмоқда.

[gallery-7687]

Поезд ҳар пайшанба куни соат 19:05да «Тошкент» марказий темир йўл вокзалидан жўнаб, шанба куни соат 18:14да «Самара» темир йўл вокзалига етиб боради.

Икки йилу уч ойдан сўнг илк бора қатновни амалга ошираётган мазкур Халқаро йўловчи поезди 10 та йўловчи вагон ва 1 та ресторан вагондан иборат.

Таъкидлаш лозим, Тошкентдан Самарагача темир йўл орқали бўлган масофа 2 минг 271 километрни ташкил этади. Поезд 48 соат давомида ҳаракатланади.

Нозимбек Мардонов, ЎзА