Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводининг 11 млрд. солиқ қарзи сабаб 10 та автотехникаси хатланди
16:07 / 2021-05-01

Бюронинг М.Улуғбек туман бўлимига, Йирик солиқ тўловчилар бўйича худудлараро ДСИнинг қарорларига асосан, қарздор “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖдан ундирувчи ДСИ фойдасига 11 млрд. 680 млн. 702 минг 771 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги 15.04.2021 йилдаги №2810731-сонли, 19.04.2021 йилдаги №2812223-сонли 26.04.2021 йилдаги №2817212-сонли қарорлари давлат ижрочиси М.Тулаганов иш юритувида мавжуд.

Юқоридаги ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 25–моддасига кўра, Бюронинг М.Улуғбек туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, мазкур ижро ҳужжатлари амалдаги Қонуннинг 251–моддасига асосан бирлаштирилган.  Бундан ташқари қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган.  Қарздор қарзини тўламаганлиги сабабли 28.04.2021 йил куни ДСИ ходимлари ва холислар иштирокида қарздорнинг  манзилига чиқилиб 10 та  та пахта териш учун молжалланган ҳар бири  1 млрд. 275 млн. сўм баҳоланган янги автотехникалари аниқланган. Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздор “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖнинг номида мулкий хуқуқ асосида расмийлаштирилган қарздорликни ундириш мақсадида 28.04.2021 йилда ҳолислар иштирокида мол-мулклар кўздан кечирилиб, хатланиб банд солинди.   Вақтинча сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 233-маддаси билан огоҳлантирилиб,  “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖнинг  ходимига ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб топширилди.   Мазкур қарздорлик  тўланмаган тақдирда автотехникалар баҳоланиб, Аукцион орқали сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари давлат фойдасига  ўтказилиши ҳақида огоҳлантирилган.