"Тошкент – Остона – Тошкент" йўналишидаги парвозлар жадвали 8 августга қадар мажбурий ўзгартирилади
Остона халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлагида таъмирлаш ишлари муносабати билан "Uzbekistan Airways"нинг Тошкент – Остона ва Остона – Тошкент йўналишлари бўйича парвозлар жадвалида мажбурий ўзгартириш бўлади.
Бу ҳақда Миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2023 йил 8 августга қадар "Тошкент – Остона – Тошкент" йўналишида қатновлар қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
Душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари:
Тошкентдан учиш: 19:30 (Тошкент вақти билан)
Остонага етиб келиш: 22:30 (Остона вақти билан)
Остонадан учиш: 23:35 (Остона вақти билан)
Тошкентга етиб келиш: 00:35 (Тошкент вақти билан).
Жума кунлари эса:
Тошкентдан учиш: 06:55 (Тошкент вақти билан)
Остонага етиб келиш: 09:55 (Остона вақти билан)
Остонадан учиш: 11:00 (Остона вақти билан)
Тошкентга етиб келиш: 12:00 (Тошкент вақти билан).
ЎзA