“Toshkent open 2021” турнири қизғин паллада
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Георгий Аъзамов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий “Toshkent open 2021” турнири қизғин паллага кирди.
Мусобақанинг 6 туридан сўнг, “А” гуруҳида пешқадамлар сараланиб қолди. Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шант Саргсян, Тигран Харутюнянлар ҳисобида 5 тадан очко бор. “Б” гуруҳида Акбарали Абдуҳакимов якка пешқадам бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 6 очко бор. 6 имкониятдан 5 очко жамғара олганлар сафида Муҳаммадюсуф Муҳсинов, Бехруз Умаров, Шахромбек Каримовлар бор.
Халқаро турнир ғолиб ва совриндорлари 22 август куни маълум бўлади.
[gallery-3528]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА