Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент метроси: 2025 йилда йўловчилар оқими кескин ошган
12:09 / 2026-02-04

Тошкент метрополитени шаҳар аҳолиси учун энг қулай, тезкор ва ишончли жамоат транспорти воситаларидан бири бўлиб қолмоқда. Сўнгги йилларда метро хизматларига бўлган талабнинг барқарор ошиб бориши йўловчилар сонида ҳам яққол акс этмоқда.

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, ўтган 2025 йил давомида метрополитен орқали жами 286,8 миллион нафар йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 6,1 фоизга юқори.

Шунингдек, 2025  йил мобайнида метрополитендан бир кунда ўртача 785,6 минг нафар йўловчи фойдаланган. Бу эса метро шаҳар ҳаракат тизимида муҳим ўрин эгаллаётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Йўловчилар сонининг йиллар давомида ўсиш динамикаси қуйидагича:

2020 йил — 38,8 млн.

2021 йил — 101,8 млн.

2022 йил — 136,7 млн.

2023 йил — 172 млн.

2024 йил — 270,3 млн.

2025 йил — 286,8 млн.

Маълумотлардан кўриниб турибдики, сўнгги беш йилда метрополитендан фойдаланувчилар сони бир неча баробарга ошган. Бу ҳолат метро йўналишларининг кенгайиши, янги бекатларнинг ишга туширилиши, ҳаракат интервалларининг қисқариши ҳамда хизмат сифати яхшиланиши билан боғлиқ.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА