French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент метрополитенида металл детекторлар ўрнатилади
12:09 / 2024-09-07

Тошкент метрополитенининг барча бекатларида махсус металл детектор қурилмаларини ўрнатиш ишлари бошланди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК маълум қилди.

Қайд қилинишича, Тошкент метрополитенидан фойдаланувчи йўловчилар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса метрополитен ходимларидан қўшимча масъулият ва жавобгарликни талаб этади.  

Шу боис, бекатлардаги хавфсизлик чораларини таъминлаш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида барча метро бекатларида махсус металл детектор қурилмалари ўрнатилади.

«Шу ўринда йўловчилардан ўзи ва ўзгалар хавфсизлигига бефарқ бўлмасликларини ҳамда хавфсиз хизмат кўрсатилишида яқиндан ёрдам беришларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Ш.Маматуропова,

ЎзА