Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент метрополитени такомиллаштирилмоқда
19:47 / 2015-10-22

Миллий матбуот марказида метрополитен инфратузилмасини такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Миллий матбуот марказида метрополитен инфратузилмасини такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

«Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси томонидан ташкил этилган тадбирда манфаатдор идора ва ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида транспорт соҳаси, жумладан, метрополитенни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимиз транспорт тизимида муҳим ўрин тутадиган Тошкент метрополитени қулайликлар яратиш, йўловчиларни ташиш хавфсизлигини таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш маданиятини юксалтириш борасида самарали ишларни амалга оширмоқда. Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод линияларидан иборат Тошкент метрополитенининг умумий узунлиги 39 километрни ташкил этади. Ушбу транспорт хизматидан ҳар куни 160-180 минг киши фойдаланади. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 мартдаги фармойишига мувофиқ, метрополитен фаолиятини такомиллаштириш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган комплекс тадбирлар амалга оширилмоқда.

Масалан, Чилонзор линиясида ташқи кўриниши янгиланган поезд фойдаланишга топширилди. «Тошкент метрополитени» мутахассисларининг сўзларига кўра, корхона поездларни модернизация қилиш мақсадида Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи билан шартнома тузган. Шартномага мувофиқ, капитал таъмирлаш ишларидан сўнг олтита вагоннинг нафақат ташқи, балки ички кўриниши ҳам янгиланди. Электрик, пневматик ва механик ускуналар тўлиқ алмаштирилди. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вагонлар салони ёнғин хавфининг олдини оладиган материаллар билан қопланди ва ёнғинни автоматик тарзда ўчириш тизими ўрнатилди. Вагонлардан фойдаланиш муддати яна 15 йилга узайтирилди. Жорий йил охирига қадар унитар корхона яна битта янгиланган поезд ҳаракатини йўлга қўяди.

Тадбирда эскирган рельсларни алмаштириш ишлари ҳам давом эттирилаётгани таъкидланди. Бугунги кунда Чилонзор линиясида узунлиги 18 километр рельс, «Ҳамид Олимжон» станциясида 3 эскалатор янгиланди. Метрода оптик толали кабель ўтказилмоқда ва бу яқин йиллар ичида метрополитенда йўл ҳақини смарт-карта ёрдамида тўлашга ўтиш имконини беради. Айни пайтда «Мустақиллик майдони» станциясида махсус аппарат –дастурий комплекс синовдан ўтказилмоқда. Ушбу тизим метрополитен фаолиятининг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш, сарф-харажатларни камайтириш ва аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилади.

«Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонасининг маълумотларига кўра, яқинда бўлиб ўтадиган Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида иштирок этиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Матбуот анжуманида жорий йилнинг биринчи ярмида ўтказилган ҳудудий ва тармоқлараро саноат форумларида метрополитен эҳтиёжлари учун маҳсулот харид қилиш бўйича қиймати 2,6 миллиард сўмлик 18 шартнома тузилгани қайд этилди.