Тошкент метрополитени объектларида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашни ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш
Бехзодбек Исломбекович ИСЛОМБЕКОВ Мустақил изланувчи Жамоат хавфсизлиги университети Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада метрополитен объектлари хусусиятлари ва уларни қўриқлашнинг замонавий усуллари, метрополитенда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш борасида долзарб саналган ташкилий-ҳуқуқий чоралар ёритилади. Мавзу юзасидан олимларнинг фикрлари келтирилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш борасида қонунчиликка таклифлар берилади.
Таянч сўзлар: жамоат хавфсизлиги, метрополитен объектлари, деполар, ёпиқ ҳудуд, хавфсизлик талаблари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, эскалаторлар, қўриқланадиган объектлар.