Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент метрополитени ер усти линияси учун яна 10 та вагон харид қилинади
19:05 / 2020-03-13

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ўнта ҳаракатланувчи таркиб вагонларини харид қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармойиши лойиҳаси эълон қилинди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ўнта ҳаракатланувчи таркиб вагонларини харид қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармойиши лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ўнта ҳаракатланувчи вагонлар харид қилинади.

Лойиҳага асосан қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 10 йил муддатга, шу жумладан 3 йил имтиёзли муддат билан бериладиган, 6-ти ойлик ЛИБОР ставкасига тенг фоиз ставкаси плюс йиллик 1,5 фоизли, шартнома қийматининг 15 фоиз миқдоридаги кредити;

Россия Федерациясининг “Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки” давлат корпорациясининг (рус тилида Государственная корпорация “Банк развития и внешнеэкономической деятельности”) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган, 10 йил муддатга, шу жумладан 3 йил имтиёзли муддат билан бериладиган, йиллик 2,5 фоизли фоиз ставкаси билан, қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,5 фоиз миқдорида маржасини қўшган ҳолда, шартнома қийматининг 85 фоиз миқдоридаги кредити;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан божхона расмийлаштириш харажатларини тўлаш учун 0,22 млн. евро эквивалентидаги ажратилаётган маблағлар.

Ҳужжатда белгиланишича:

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ лойиҳани амалга ошириш, лойиҳа доирасида жалб қилинаётган кредитларнинг мақсадга мувофиқ ва самарали ишлатилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва “Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки” давлат корпорациясининг жалб қилинаётган кредитларини сўндириш, улар бўйича фоизлар, воситачилик ҳақи ва бошқа харажатларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.