Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент МДҲ волонтёрлар форумига мезбонлик қилади
15:09 / 2024-05-02

Эртага пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг волонтёрлар форуми бошланади.

Ушбу тадбирни юқори даражада ташкил этиш бўйича Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.  

Волонтёрлик ҳаракатининг янгича тамойилларини ўрганиш, халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, глобаллашаётган дунёда волонтёрлик тизимидаги муаммоларга ечим топиш каби бир қатор йўналишларни қамраб оладиган форумда МДҲга аъзо мамлакатларнинг етакчи волонтёрлик ташкилотлари қатнашади.  

Форум доирасида МДҲ давлатларининг волонтёрлик ташкилотлари раҳбарлари ўзаро тажриба алмашинуви, юртимиздаги энг фаол волонтёрлик гуруҳларининг тақдимотлари, “Мўъжизалар даври” кўргазмаси ва бошқа хайрия тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.  

Форум 4 майга қадар давом этади.  

Т.Рўзиев, ЎзА