Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент кўчалари бўйлаб ретроавтомобиллар кезади
14:52 / 2021-05-05

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги турли байрам тадбирларини ўтказади.

4-7 май кунлари ретроавтомобиллар Тошкент кўчалари бўйлаб юради. Улар жамоат жойларида тўхтайди. Ҳарбий ансамбль ва оркестрлар уруш йилларидаги қўшиқларни ижро этишади.  

4 май  соат  14.00-17.00:  Мудофаа вазирлиги – 22- микрорайон (Ҳарбий шаҳарча) – Мирзо Улуғбек истироҳат боғи – Ҳамид Олимжон майдони –«Динамо» майдони – Ирригация институти –Бодомзор чорраҳаси – Ғалаба боғи – Мудофаа вазирлиги. Тўхташ жойлари: Мирзо Улуғбек истироҳат боғи ва Ғалаба боғи.

5 май соат 10.00-15.00: Мудофаа вазирлиги – Қуролли кучлар Академияси  – Шимолий вокзал – «Сирғали» бозори. Тўхташ жойлари:   Шимолий вокзал –«Сирғали» бозори ва «Ашхабод» истироҳат боғи.  

6 май соат 14.00-19.00: Мудофаа вазирлиги– Экобозор –«Мегапланет», Аҳмад Дониш кўчаси – «Корзинка» савдо маркази, Юнусобод кўчаси – Мудофаа вазирлиги. Тўхташ жойлари:  Экобозор, «Мегапланет»  ва «Корзинка» савдо маркази.

7 май 10.00-17.00:  Мудофаа вазирлиги – “Тошкент сити" – «Халқлар дўстлиги»санъат саройи – «Чилонзор» деҳқон бозори – Мудофаа вазирлиги. Тўхташ жойлари: "Тошкент сити", «Халқлар дўстлиги» санъат саройи ва  «Чилонзор» деҳқон бозори.

ЎзА  ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар  департаменти ҳамкорлигида  тайёрланди.