Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент кимё-технология институтида талабалар учун қандай имкониятлар яратилган?
19:53 / 2023-06-05

Миллий матбуот марказида Тошкент кимё-технология институтида 2023/2024-ўқув йили учун қабул жараёнларига тайёргарлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда институтда талабалар етарлича билим олишлари учун амалга оширилаётган ислоҳотлар, чет эл олий таълим муассасалари билан ўрнатилаётган ҳамкорликлар, битирувчиларни сифатли иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.

– Институтимизда 2022-2023 ўқув йилида 170 га яқин корхона билан амалий шартномалар имзоланди, – дейди ректор Ботир Усмонов. – 5 та “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги йирик корхонада 400 дан ортиқ талабанинг амалиёти ташкил қилинди. Ҳокимликлар билан ҳамкорликда 13 нафар талаба ёшга 45 млн. сўм миқдорида контракт, 1059 нафар ижарада яшовчи талабага 2 млрд. 213 млн. сўм миқдорида ижара пуллари тўлаб берилди. 25 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талаба 124.2 млн. сўм миқдорида рағбатлантирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, институтда иқтидорли талабалар учун алоҳида стипендиялар тўлаш йўлга қўйилган. Япониянинг MITSUBISHI корпорацияси 2022 йилнинг февраль ойида 15 нафар талабанинг ҳар бирига 3,3 млн. сўм миқдорида стипендия тақдим этган.

Шунингдек, тадбирда кредит-модуль тизими, талабаларнинг иш билан таъминланиши, қабул жараёнлари билан боғлиқ журналистларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

 

Н.Раҳмонова, ЎзА