Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент халқаро семинари якунлари: ИҲТнинг ёшлар ҳуқуқларига оид Декларацияси имзоланди
14:13 / 2019-10-08

Пойтахтимизда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги 6-семинари ниҳоясига етди.

Кун тартибидаги охирги мажлисда Комиссия аъзолари анжуманнинг якунловчи ҳужжати лойиҳасини муҳокама қилдилар. Билдирилган амалий фикр-мулоҳазалар асосида лойиҳа маромига етказилди.

Сўнгра халқаро анжуман иштирокчилари ялпи мажлисга тўпланишди. ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси раиси Акмал Саидов ИҲТ Комиссияси йиллик 6-семинарининг якунловчи ҳужжатини анжуман аҳлига тақдим этди.

Шу тариқа халқаро семинарда Ислом ҳамкорлик ташкилоти аъзо мамлакатларида ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Тошкент Декларацияси қабул қилинди.