Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент катта халқаро бизнес форумга мезбонлик қилади
14:14 / 2021-06-11

Жорий йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш сари, хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» мавзуидаги халқаро бизнес форум бўлиб ўтади.

– Бизнес форум доирасида 400 дан зиёд ишбилармон аёллар кўргазмаси, анжуман ва B2B форматдаги кооперацион биржаси ташкил этилади, – дейди Олий Мажлис Сенати масъул ходими Умида Зиямова. – Форум якунида Марказий Осиё мамлакатлари тадбиркор аёллари ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган шартномалар ва «Йўл харитаси» қабул қилиниши кутилмоқда. Айтиб ўтиш керакки, айнан ушбу йўналишда Ўзбекистон муҳим амалий ишларни амалга ошириш билан бирга минтақада етакчи ўрин тутиб келмоқда. Айни вақтда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотига раислик қилмоқда.

«Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари билан мулоқот» норасмий механизмининг фаолияти минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш, мамлакатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга қаратилган.

Тузилма барқарор ривожланишга эришиш, давлат ва жамият бошқаруви, тадбиркорлик тизимида аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришга, қолаверса, хотин-қизлар, ёшлар ва болаларнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга оид лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишни жадаллаштириш ҳамда гендер тенгликни таъминлашга кўмаклашади.

«Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш сари, хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» мавзуида ташкил этиладиган халқаро бизнес форумда ҳам минтақада истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг манфаатлари, уларнинг нафақат жамият, балки иқтисодиётдаги ўрни ва ролини оширишга оид муҳим масалалар муҳокама қилинибгина қолмай, амалий натижалар бўйича муҳим қадамлар қўйилиши кутилмоқда.

ЎзА