Тошкент иссиқлик марказида қозон қурилмалари мукаммал таъмирланмоқда
Пойтахтимиз истеъмолчиларини иссиқлик энергияси билан таъминловчи асосий корхона – Тошкент иссиқлик марказида 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тизимли олиб борилмоқда.
Айни кунларда умумий қуввати 500 Гкал бўлган ушбу марказнинг 3 та қозон агрегатида мукаммал таъмирлаш сифатли бажариляпти.
Бу қурилмаларда аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, қозон иссиқлик юзалари қувурларининг нуқсонли қисмлари таъмирланмоқда. Аҳамиятлиси, мазкур ишлар асосий ишлаб чиқариш жараёнларига таъсир қилмаган ҳолда амалга ошириляпти.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА