Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент иқтисодий суди қонунларни бузган айбдор шахсларга 226 таъсир чораси қўллади
12:17 / 2025-10-21

Тошкент шаҳар иқтисодий судларига жорий йил тўққиз ойида 113 мингдан зиёд даъво аризаси ва аризалар келиб тушган. Улар қандай ҳал этилди?

Бу саволга Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Иброҳим Алимов жавоб берди:

– Келиб тушган аризалардан 103 мингга яқини кўриб чиқилди. 94 минг 370 таси бўйича даъво талаби қаноатлантирилди. 6 мингга яқини бўйича даъво талабини қаноатлантириш рад этилди. Мингга яқини бўйича иш юритиш тугатилди.  

Айтиб ўтиш керакки, кўрилган ишлар сони ўтган йилга нисбатан 31 фоизга кўпайган.  

Суд мажлисларининг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини ошириш мақсадида кўрилган ишларнинг 36,6 фоизи судьялар томонидан бевосита маҳаллалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларда сайёр суд мажлисларида ҳал этилди.  

Хусусий тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид 19 мингдан зиёд иш кўрилиб, улар фойдасига 3,5 триллион сўмдан кўпроқ ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинди.  

Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция инстанциясида 1,5 мингга яқин суд ҳужжати қайта кўриб чиқилди. Шундан 1,2 мингга яқини ўзгаришсиз қолдирилган, 128 таси ўзгартирилган, 161 таси бекор қилинган.  

Кассация инстанциясида 739  суд ҳужжати қайта кўриб чиқилди. Шундан 558 таси ўзгаришсиз қолдирилди, 101 таси ўзгартирилди ва 80 таси бекор қилинди.  

Тафтиш инстанциясида 585 суд ҳужжати қайта кўриб чиқилди. Шундан 528 таси ўзгаришсиз қолдирилди, 23 таси ўзгартирилди ва  34 таси бекор қилинди.  

Биринчи инстанцияда қабул қилинган суд қарорларининг атиги 2,1 фоизи бўйича келтирилган шикоят ва протестлар асосида Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида апелляция ва кассация инстанцияларида қайтадан кўрилди.  

97,9 фоиз ишлар бўйича суд қарорлари устидан шикоят (протест) келтирилмади. Яъни, бу ишлар бўйича қабул қилинган суд қарорларидан ишда иштирок этган тарафлар тўлиқ рози бўлган.

Биринчи инстанция судлари томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларининг юқори инстанцияларда атиги 0,27 фоизи бекор қилиниб, янги қарорлар қабул қилинди. 0,25 фоизи эса ўзгартирилди, қолгани бўйича қарорлар кучида қолдирилди ёки шикоят келиб тушмаган.

Ушбу даврда атроф-муҳит ифлослантирилгани ва чиқиндилар жойлаштирилгани учун компенсация тўловини ундириш ҳақида даъво суммаси 29 миллиард сўмликдан ортиқ 339  иш кўрилди. Шундан 300 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилди. 1,6 миллиард сўмдан зиёд  компенсация тўловлари ундириб берилди.  

Электр энергияси ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризалар бўйича умумий даъво суммаси 140 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 634 иш кўрилди. Шундан 528 ариза қаноатлантирилди ва 50,3 миллиард сўмдан зиёдроқ электр ҳақи ундирилди.  

Табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризалари бўйича умумий даъво суммаси 14 миллиард сўмга яқин бўлган 105  иш кўрилди. Шундан 75 ариза қаноатлантирилди ва 10 миллиард сўмга яқин маблағ ундириб берилди.  

Ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан айбдор шахсларга нисбатан жами 226 таъсир чораси қўлланилди. 

Норгул Абдураимова, ЎзА