Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тошкент ИЭС” АЖ ўз иш фаолиятини тизимли тикламоқда
18:39 / 2022-01-25

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент ИЭС” АЖда энергоблок босими кўтарилгани, у ерда ёнғин бўлаётгани ҳақида ёлғон хабар тарқатилмоқда.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиладики, энергоблок автоматик равишда ҳимоя тизимини ишга тушиши натижасида ўчганда, энергоблок ишлаш даврида ишлаб чиқарилган буғлар, қозон қурилмаларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳавога чиқарилади. Бу тизимда нормал технологик жараён ҳисобланади.

Айни пайтда, “Тошкент ИЭС” АЖда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва энергоблокларни ягона тизимга улаш бўйича зарурий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Матбуот хизмати.