French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тошкент ҳуқуқ баҳори” (“Tashkent Law Spring”) халқаро юридик форуми ўз ишини бошлади
10:37 / 2025-05-29

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда тўртинчи бор ўтказилаётган “Тошкент ҳуқуқ баҳори” (“Tashkent Law Spring”) халқаро юридик форуми ўз ишини бошлади.

Форумда 40 дан ортиқ давлатдан адлия вазирлари, тартибга солувчи органлар вакиллари, йирик халқаро ҳуқуқшунослар, Legal Tech соҳасининг етакчи экспертлари, IT мутахассислар ҳамда бизнес вакиллари иштирок этмоқда.

2019 йилдан буён ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этиб келинаётган ушбу форум бугунги кунга келиб Марказий Осиёда ҳуқуқ ва бизнес соҳасидаги энг муҳим платформалардан бирига айланди. 

“Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар” – форумнинг асосий мавзуси сифатида танланган. 

Форумда замонавий рақамли технологиялар, хусусан, сунъий интеллект ва унинг ҳуқуқий соҳаларга татбиқ этилиши, рақамли тартибга солишнинг истиқболлари каби долзарб масалалар муҳокама қилинади. 

Асосий тадбирлардан бири – эксклюзив инсайтларда рақамли тартибга солиш бўйича глобал етакчилар томонидан замонавий тенденциялар таҳлил қилинади.

Маҳорат сабоқларида суд экспертизаси, медиация, арбитраж ва коррупцияга қарши назорат масалалари юзасидан илғор тажрибалар билан ўртоқлашилади.

Ёшлар форумида Тошкент давлат юридик университетида ёш ҳуқуқшунослар ва талабалар иштирокида ҳуқуқни рақамлаштириш истиқболлари муҳокама қилинади. 

Форум халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий инновациялар алмашинуви ва замонавий технологиялар билан уйғунлашган ҳуқуқий тизим барпо этишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат),

ЎзА