Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент-Хожикент-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездларининг 4 та рейси бир кунга бекор қилинади
08:51 / 2021-05-18

2021 йил 18 май куни соат 09:30 дан 16:30 гача “Тошкент минтақавий темир йўл узели” УКга қарашли Қодиря-Оққовоқ станциялари оралиғидаги темир йўлнинг 14-15 километрида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

 

Шу боис, жорий йил 18 май куни ҳаракат жадвали бўйича соат

07:10 даги – “Тошкент – Хожикент”

10:10 даги – “Ходжикент – Тошкент”

14:06 даги – “Тошкент – Хожикент”

16:42 даги – “Хожикент–Тошкент” йўналишларида ҳаракатини амалга оширадиган 6429/6430 ҳамда 6435/6436-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлари қатнови бекор қилинади.

Шу куни соат 17:31 ҳамда соат 19:13 да ҳаракатланадиган – “Тошкент–Хожикент” йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.

“Тошкент МТУ” УК

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ