Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент ҳайвонот боғига ноёб турдаги оқ йўлбарс келтирилди
16:23 / 2022-07-05

Табиатда кам учрайдиган, ноёб оқ йўлбарсларни парвариш қилиш ҳам ўзига хос қийинчилик туғдиради.

Шунинг учун ҳам оқ йўлбарслар махсус жойларда сақланади. Яқин йиллардан буён ҳайвонот боғларига ҳам тақдим этила бошланди. Дунёнинг саноқли ҳайвонот боғларида оқ йўлбарс учрайди. Энди ушбу ноёб жонзотга Тошкент ҳайвонот боғида ҳам дуч келишингиз мумкин. 

Оқ йўлбарслар — “Wildlife care” компанияси томонидан БАА питомнигидан олиб келинган бўлиб, ҳозир у 10 ойлик. Аллақачон ҳайвонот боғидаги ўз волерига жойлаштирилган. Унинг лақаби Фуфуня. 

Оқ йўлбарс — леуцистизм деб аталадиган туғма мутацияга эга бўлган Бенгал йўлбарси ҳисобланади. Оқ мўйнасида қора-жигарранг чизиқлари бўлган кўк кўзли йўлбарс ёввойи ҳайвонлар орасида жуда кам учрайди ва унинг омон қолиши ҳам мушкул масала. Негаки у овчилар кўзига тез кўринади. Ёввойи табиат қўйнида оқ йўлбарсларни омон қолиши бир мунча қийин. Оқ йўлбарслар икки ёшдан сўнг одатий ранга киришлари мумкин. Кўп ҳолларда болалагандан сўнг бу ҳол кузатилади. Аммо урғочи ва асл леуцистизм билан туғилган йўлбарсларда бу ҳол кузатилмайди. 

Ҳайвонот боғида оқ йўлбарс қулай ва хавфсиз муҳитда яшаши таъминланган. Ҳаво иссиқлиги инобатга олиниб, унга очиқ ва салқин бўлган ёпиқ махсус жойлар ўрнатилган. 

[gallery-7847]

Д.Маматова,  
ЎзА мухбири