Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тошкент ҳамкорлик истиқболларини белгилаш учун сиёсий мулоқот марказига айланди”
12:37 / 2021-09-03

Ўзбекистон яна бир йирик халқаро тадбирга, яъни Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилишига мезбонлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни ИТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик анжумани очилиш маросимида иштирок этди.

Давлатимиз ўз нутқида аъзо мамлакатларнинг Банк билан ҳамкорлигини ривожлантиришга доир қатор таклифларни илгари сурди.

Абдул Муҳаймен, Малдив Ислом банки бошқарувчи директори:

– Ўзбекистонга биринчи келишим. Тошкентда ўтказилаётган мазкур анжуман пандемия даврида оғир аҳволда қолган давлатлар учун янги йўл очиб бериши мумкин.

Таъкидлаш жоиз, юқори даражали йиғилиш пандемия бошланганидан буён тўғридан-тўғри ўтказилаётган халқаро миқёсдаги биринчи йирик тадбир ҳисобланади. Шу боис, мамлакатингиз минтақалараро ҳамкорлик ривожига катта ҳисса қўшмоқда, десам муболаға бўлмайди.

Делегациямиз ижтимоий ва иқтисодий тикланиш, камбағалликнинг олдини олиш бўйича барқарор ривожланиш, соғлиқни сақлаш, таълим, ислом молияси мавзуларида муҳим кўникмаларга эга бўлди, бунинг учун давлатингиз раҳбарига ва анжуман ташкилотчиларга миннатдорлик билдирамиз.

 

Беҳруз Худойбердиев ёзиб олди, ЎзА