Тошкент ҳалқа йўли бўйида 100 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизнинг Бектемир туманида, Тошкент ҳалқа йўли бўйида яшил ҳудудга асос солинди. Бунинг учун 100 гектар ер ажратилган бўлиб, икки йилда жами 100 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилади. Уларни парваришлаш учун 3 та сунъий сув ҳавзаси ва 12 та қудуқ барпо этилди.
Ушбу кузги мавсумда республикамиз бўйлаб “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 80 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.
[gallery-20508]
Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА