Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент дербиси дуранг билан якунланди
09:06 / 2025-06-15

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 12-турининг навбатдаги кунида “Бунёдкор” – “Пахтакор”, ОКМК – “Шўртан” ва “Қизилқум” – “Сўғдиёна” клублари ўзаро рақобатлашди.

Мазкур баҳсларнинг Тошкент дербиси дея ном олган “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашуви 1:1 ҳисобида ўз якунига етди. Ўйиндаги голларга  Темурхўжа Абдухолиқов (“Бунёдкор”) ва Игор Сергеев (“Пахтакор”) муаллифлик қилди. Шунингдек, ОКМК – “Шўртан” ва “Қизилқум” – “Сўғдиёна” ўйинида ҳисоб очилмади.

Бугун, 15 июнь “Хоразм” – “Динамо”,  “Насаф” – “Навбаҳор” ва “Сурхон” – “Нефтчи” учрашувига гувоҳ бўламиз.

Шу ўринда турнинг марказий ўйини дея эътироф этилаётган “Насаф” – “Навбаҳор” клубларининг ўзаро ўйинларига оид айрим фактларни эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.

Жамоалар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 56 марта рўбарў келган. Унда “Насаф” 25 та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, 14 та учрашув “Навбаҳор” фойдасига ҳал бўлган. Қолган  17 та баҳсда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати – 84/69, “Насаф” фойдасига. Ўзаро учрашувларда “Насаф” 92,  “Навбаҳор” эса 59 очкони қўлга киритган.  

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Навбаҳор” учрашуви  Қаршидаги “Марказий” стадионида соат 20:00 да бошланади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА