Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент давлат шарқшунослик университети халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирмоқда
13:02 / 2022-03-12

Тошкент давлат шарқшунослик университетида Жазоир Халқ демократик Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Носир Бушерит билан учрашув ўтказилди.

Носир Бушерит  Ўзбекистонда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотларга юқори баҳо бериб, ҳозирда Жазоир элчихонаси учун Ўзбекистон ОТМлари билан таълим соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш муҳимлиги ҳамда бу жараёнда Тошкент давлат шарқшунослик университети алоҳида аҳамиятга моликлигини қайд этди.

 Элчи суҳбат давомида Жазоир олий таълим муассасалари фаолиятига тўхталиб, улар Тошкент давлат шарқшунослик университети билан араб тили ва адабиёти, тарих, сиёсатшунослик, ислом фалсафаси каби соҳаларда ҳамкорлик ўрнатиши мумкинлигини билдирди.

ТДШУ ректори Гулчеҳра Рихсиева элчига университет фаолияти, арабшунослик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда хориждаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ҳақида маълумот бериб, университетда ўтказилиши режалаштирилган турли халқаро даражадаги таълим ва илмий тадбирларда Жазоир олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этишлари мумкинлигини таъкидлади.

Файзулло Яҳёев, ЎзА