Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Финляндиянинг Турку амалий фанлар университетининг ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурига 2021 йил 15 февралига қадар аризалар қабули давом этади.
Ушбу қўшма дастурда талабалар 1+3 шаклида таълим оладилар ҳамда Финляндия компанияларига ишга қабул қилинадилар. Яъни, дастур иштирокчилари дастлабки 1 йил Ўзбекистонда ва кейинги 3 йил Финляндияда таълим оладилар. Шунингдек, талабалар Финляндиянинг АКТ компаниялари ва стартапларида амалиёт ўташади ва ишга қабул қилинади. Мазкур лойиҳа Европанинг энг йирик инноватор тадбиркори ҳисобланган Питер Вастербака (Peter Vesterbacka)нинг етакчилигида амалга оширилмоқда ҳамда дастур инновацион ёндашувлари асосида ташкил этилади.
Қўшма таълим дастури бакалавриат босқичида 2021 йил январь ойидан «Ахборот технологиялари ва тадбиркорлик» ҳамда 2021 йил сентябрь ойидан «Бизнес ахборот технологиялари ва тадбиркорлик» таълим йўналишлари бўйича талабаларни ўқишга қабул қилади.
Дастурга ҳужжатларни қуйидаги ҳавола орқали топшириш мумкин:
- Паспорт;
- Диплом ва илова;
- Талабалар инглиз тилида суҳбат орқали қабул қилинади (сертификат талаб этилмайди);
Батафсил маълумот университет сайтида берилган.