Тошкент давлат аграр университети ҳамда Германиянинг “JAS-Vermittlung” компанияси вакиллари ўртасида ташкил этилган учрашувда қайд этилишича, Тошкент давлат аграр университети ва “JAS-Vermittlung” компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади.
Мутахассислар “JAS-Vermittlung” компанияси мутасаддилари томонидан Тошкент давлат аграр университети талабалари учун Германияда таълим, амалиёт ва халқаро дастурлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини қайд этди.
Шунингдек, университет проректори С.Исломов бу борада тизимли ишлар йўлга қўйилиши кераклиги ҳамда талабаларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги билимларини чет эл тажрибалари асосида бойитилиши давр талаби эканлигини таъкидлади.

Тадбир доирасида компания ва университет ўртасида ўзаро икки томонлама шартнома имзоланди.
Шартномага кўра, ҳар йили талабалар билим олиши учун компания томонидан “JAS-Vermittlung” ТДАУ талабаларини Германияда амалиёт-иш-саёҳат дастурларида иштирок этишини қўллаб-қувватлайди.
Дастурларда ТДАУ талабалари Германияга амалиёт ва таътилга иш лойиҳалари доирасида юборилиши кўзда тутилган. Талабалар сони (йилига камида 100 нафар) ҳар йили ўзаро келишувлар асосида белгиланади. Иккинчи ва учинчи курс талабалари учун таътил иши (иш ва саёҳат). Семестр уч ой давом этади. Учинчи семестрда талабалар учун мажбурий амалиёт ҳам уч ойга мўлжалланди. Амалиёт муддати амал қилиш муддатига мувофиқ белгиланади.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА