Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент бозорларида гўшт нархи арзонлаштирилди
14:10 / 2025-08-04

Пойтахтимизда аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг фуқаролар учун сезиларли даражада ўзгаришига эришилди.

Хусусан, Тошкент шаҳри бозорларида гўшт маҳсулотлари савдо шохобчалари кўпайтирилди, кенгайтирилди ҳамда нархлар барқарорлаштирилди. Пойтахтнинг бешта йирик бозори - “Чорсу”, “Юнусобод”, “Фарҳод”, “Авиасозлар” ва “Қўйлиқ” бозорларида гўштнинг нархи пасайди.

Маълумки, “Авиасозлар”, “Фарҳод”, “Эски Жўва”, “Юнусобод” ва “Қўйлиқ” озиқ-овқат бозорларида илгари 624 та гўшт маҳсулотлари савдо расталари фаолият кўрсатган. Эндиликда қўшимча равишда яна 84 та раста ташкил этилди. Натижада савдо нуқталарининг умумий сони 708 тага етди.

Ушбу расталарда гўшт арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда. Жумладан,  мол гўшти (маҳаллий) – 85 000 сўм, мол гўшти (Беларусь) – 70 000 сўм, қўй гўшти (маҳаллий) – 90 000 сўм ҳамда музлатилган гўшт – 65 000 сўмдан белгиланмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА